Россия-Ўзбекистон: Коллектив Хавфсизлик Ташкилотига қайтиш "қийин масала"
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов мамлакатининг МДХ Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига қайтишини "қийин масала" деб атаган.
РИА Новости агентлиги ўзбек дипломатининг КХШТга қайтадан аъзо бўлиш масаласи кун тартибида турмагани ҳақидаги сўзларини келтирган.
"Бу мураккаб масала. Мен бу ҳақда ҳозирча ҳеч нарса деёлмайман, чунки менинг билишимча, бу масала ҳозирча бизнинг кун тартибимизда йўқ",- деб айтган Ўзбекистон элчиси.
Россия ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машқлар ўтказади
Мирзиёев 'Путиннинг одами'ми?
Владимир Жириновский: ' Ўзбекистонга турист бўлиб бормаяпман'
Аввалроқ Россия Думаси раиси Вячеслав Володин ўзбекистонлик депутатларга КХШТ Парламент Ассамблеясида кузатувчи сифатида иштирок этишни таклиф қилганди.
Бу ҳақда Володин ўтган ҳафта Ўзбекистон Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг Москвага ташрифи чоғида гапирган.
Ўзбек томонининг бу таклифга қандай жавоб бергани маълум эмас.
Сўнгги бор расмий Тошкент 2012 йилда КХШТдаги иштирокини тўхтатганди.
Ўзбекистоннинг 2006 йилда ташкилотга қайтадан аъзо бўлиши Андижон воқеаларидан сўнг халқаро майдонда яккаланиб қолган Ислом Каримовнинг тактик қадами сифатида изоҳланган.
Каримовнинг ўзи Россиянинг МДҲ доирасидаги сиёсий ва ҳарбий ташаббусларига шубҳа билан қараган ва Москвадан масофа сақлаб келган.
Ҳатто Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги даврида ҳам КХШТ раҳбарларининг кўплаб олий даражадаги учрашувларини эътиборсиз қолдиргани маълум.
У шунингдек, МДҲ доирасида миллий парламентлар ёки бошқа тузилмалардан устун турадиган ташкилотлар тузишга қаршилик қилиб келган.
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиши ортидан Ўзбекистоннинг Россия билан алоқалари кучайгани кузатилади.
Ўзбек ҳарбийларининг ўтган йил октябрида Жиззах вилоятининг Фориш туманида Россия ҳарбийлари билан қўшма машқлар ўтказиши россиялик экспертлар орасида Тошкент тез орада КХШТга тўлақонли аъзо сифатида қайтиши мумкин, деган тахминларни пайдо қилганди.
Шу ой бошида россиялик ашаддий миллатчи сиёсатчи Владимир Жириновскийнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ижтимоий тармоқларда норозилик билан қаршиланган.

Тошкентсиз "Тошкент шартномаси"
Ўзбекистон ўз тарихида "Тошкент шартномаси" ҳам деб аталадиган КХШТга икки марта аъзо бўлган ва икки марта чиқиб кетган.Сўнгги бор расмий Тошкент 2012 йилда КХШТдаги иштирокини тўхтатганди.
Ўзбекистоннинг 2006 йилда ташкилотга қайтадан аъзо бўлиши Андижон воқеаларидан сўнг халқаро майдонда яккаланиб қолган Ислом Каримовнинг тактик қадами сифатида изоҳланган.
Каримовнинг ўзи Россиянинг МДҲ доирасидаги сиёсий ва ҳарбий ташаббусларига шубҳа билан қараган ва Москвадан масофа сақлаб келган.
Ҳатто Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзолиги даврида ҳам КХШТ раҳбарларининг кўплаб олий даражадаги учрашувларини эътиборсиз қолдиргани маълум.
У шунингдек, МДҲ доирасида миллий парламентлар ёки бошқа тузилмалардан устун турадиган ташкилотлар тузишга қаршилик қилиб келган.
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиши ортидан Ўзбекистоннинг Россия билан алоқалари кучайгани кузатилади.
Ўзбек ҳарбийларининг ўтган йил октябрида Жиззах вилоятининг Фориш туманида Россия ҳарбийлари билан қўшма машқлар ўтказиши россиялик экспертлар орасида Тошкент тез орада КХШТга тўлақонли аъзо сифатида қайтиши мумкин, деган тахминларни пайдо қилганди.
Шу ой бошида россиялик ашаддий миллатчи сиёсатчи Владимир Жириновскийнинг Ўзбекистонга ташриф буюриши ижтимоий тармоқларда норозилик билан қаршиланган.
Комментарии (0)