Эрдўғон исломий мамлакатларни Исроилни изоляция қилишга чақирди

Эрдўғон исломий мамлакатларни Исроилни изоляция қилишга чақирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон исломий мамлакатларни минтақадаги агрессив ҳаракатлари туфайли Исроилни халқаро миқёсда изоляция қилиш жараёнига қўшилишга чақирди. Бу ҳақда у Қоҳирада бўлиб ўтган «Ислом саккизлиги» (Д-8) саммитида айтиб ўтди.
Исроилнинг Сурия ва бутун минтақамиз барқарорлигига таҳдид солаётган ноқонуний ҳаракатларига қатъийроқ жавоб беришимиз керак, деб ҳисоблайман. Биз исломий давлатлар сифатида Исроилга қарши қўйилиши керак бўлган қадамларга бошчилик қилишимиз керак. Аввало, Исроилга қурол эмбаргосини жорий этиш ва «у билан савдони» тўхтатиш жуда муҳим, деди Эрдўғон.

Туркия президенти Анқаранинг БМТда Исроилга қурол эмбаргоси жорий этиш бўйича ташаббусини эслади. Ўшанда бу ташаббусни 52 давлат ва 2 халқаро ташкилот қўллаб-қувватлаганди.

Аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия Ғазо секторидаги можарога барҳам берилмагунча Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтганди.

«Геноцид тўхтаб, Ғазо ва Фаластин бутунлай озод бўлгунга қадар биродарларимизни бор куч ва воситаларимиз билан қўллаб-қувватлаймиз» деганди у.

13 ноябрь куни Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўхтатди.

«Биз Туркия давлати ва ҳукумати сифатида Исроил билан алоқаларимизни уздик», дея маълум қилди Эрдўғон.

Шунингдек, у Анқара келажакда Тель-Авив билан ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай қадам ташламаслигини қўшимча қилди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий