Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди

Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Сурия исёнчилари етакчиси Буюк Британия ва БМТ расмийлари билан учрашиб, халқаро ҳамжамиятни ўз мамлакатига қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди.
Башар ал-Ассад ҳукумати ағдарилганидан 10 кун ўтгач, Суриядаги исёнчи «Ҳаят Таҳрир аш-Шам» гуруҳи раҳбари Аҳмад ал-Шаара (Абу Муҳаммад ал-Жўлоний билан танилган) халқаро ҳамжамият билан мулоқотни бошлади.

Исёнчилар етакчиси халқаро ҳамжамиятни Сурияга Асад даврида жорий этилган санкцияларни бекор қилишга чақирмоқда. Душанба куни Аҳмад ал-Шаара Британия дипломатлари ва БМТ вакиллари билан учрашди.

Яқин орада суриялик исёнчилар раҳбари Франция ва Германия вакиллари билан учрашади, бошқа Ғарб давлатлари ҳам ҳамкорликка тайёр эканини билдирган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий