Макрон Европани Россия билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чақирди
Европа давлатлари қачондир Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқиши керак бўлади. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон Парижда бўлиб ўтган халқаро тинчлик конференциясида маълум қилди.
«Биз Европа сиёсий ҳамжамиятини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқдамиз, лекин Европани ташкил этишнинг янги шакли ҳақида ўйлашимиз, кейин эса ушбу қитъада тинчликни таъминлаш учун Россия билан алоқаларимизни қайта кўриб чиқишимиз керак бўлади», дейди сиёсатчи.
Франция президенти Европа ЕИ ва НАТО билан чегараланиб қолмаслигини таъкидлаган. Хусусан, Макрон халқаро ташкилотларда «аҳоли зич жойлашган мамлакатлар"нинг кўпроқ иштирок этишини ёқлаган. У бу масалани БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессиясида кўтариш ниятида эканлигини маълум қилган.
2022 йил июнь ойида Макрон Украинадаги жанглар тўхтатилгандан сўнг можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун Ғарб етакчилари «Россияни камситмасликлари» кераклигини айтган эди.
Макроннинг сўзлари Украинада танқидларга сабаб бўлган: ўша пайтдаги Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба бундай баёнотлар «Францияни ва шунга ўхшаш чақириқни амалга оширадиган ҳар қандай бошқа давлатни фақат камситиши мумкин"лигини маълум қилган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)