Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди
World Population Review маълумотларига кўра, 2022 йилда Ҳиндистон аҳолиси Хитойникидан 5 миллионга ошган. Январь ойида ХХР ҳукумати Хитой аҳолиси 1960-йиллардан бери биринчи марта қисқаргани ҳақида хабар берган эди.
Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойни ортда қолдирди: ўтган йил охирида у ерда 1,417 миллиард киши истиқомат қилган — бу Хитойдагидан 5 миллион кишига кўп, дейилади 18 январь, чоршанба куни World Population Review ташкилоти томонидан эълон қилинган маълумотда.
Хитой расмийлари бир кун аввал 2022 йилда мамлакат аҳолиси 1960-йиллардан бери биринчи марта бир йил аввалгига нисбатан 850 минг кишига камайганини маълум қилди. Хитой Халқ Республикаси Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, ҳозир мамлакатда 1 миллиард 411 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади.
World Population Review ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиндистон аҳолиси 18 январь ҳолатига кўра 1,423 миллиард кишига етган. Бошқа бир тадқиқот ташкилоти — Macrotrends Ҳиндистонда 1,428 миллиард одам истиқомат қилишини даъво қилмоқда.
Ҳиндистон ўз аҳолиси сони тўғрисида расмий равишда янги маълумотларни эълон қилмаган. Бу мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда бир марта ўтказилади, бироқ 2021 йилда коронавирус пандемияси туфайли бу тартиб қолдирилди. БМТ 2023 йил охирида Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича Хитойни ортда қолдиришини тахмин қилган.
Ҳиндистон аҳолисининг ярми — 30 ёшгача бўлганлар. Тахминан 800 миллион киши ҳукуматдан бепул озиқ-овқат олади — бу дунёдаги энг йирик шундай дастур.
Ноябрь ойида дунё аҳолиси, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 8 миллиард кишига етди. World Population Review маълумотларига кўра, дунё аҳолиси 1 миллиард кишига кўпайиши учун 12 йил вақт керак бўлган.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)