Шерикларга энг яхшиси: Россия қуроли ўзбек армиясини қандай мустаҳкамламоқда
Тошкент ва Москва ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тобора ривожланмоқда.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси Дмитрий Медведев 10 июль куни Москвада савдо, инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масаларини муҳокама қилади. Шубҳасиз, икки давлатнинг ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистон ҳарбий қудрати дунёда 48-чи ўринда бўлиб, Марказий Осиёда мудофаа соҳасида энг етакчи давлат ҳисобланади. Бироқ минтақада вазият мураккаб, қўшни Афғонистонда уруш давом этмоқда. Турли ҳисоб-китобларга қараганда, терорчи-жангарилар сафида бир ярим мингга яқин ўзбекистонликлар бор. Афғон наркотрафиги ҳам ўсиб бормоқда, наркосавдогарлар йилига 30 миллиард долларга яқин маблағ Марказий Осиё давлатларида терроризм ва диний экстремизмни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилади.Бунга қарши республика мудофаа харажатлари ЯИМнинг 4 фоизигача ёки 1,5 миллиард долларга кўпаяди ва Ўзбекистон Россия билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда.
Комментарии (0)