Фото: Қозоғистонда навбатдаги норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Фото: Қозоғистонда навбатдаги норозилик намойишлари бўлиб ўтди
Қозоғистон полицияси 6 июль куни Олмаотадаги намойишларда 100га яқин кишини қўлга олди, Нур-Султонда ҳам рухсат этилмаган норозилик акцияларида иштирок этган 100 нафарга яқин киши ушланган. Бу ҳақда HOLA News хабар бермоқда
 
Vlast.kz хабарига кўра, қўлга олинганлар ўнлаб автозакларда олиб кетилган.
Фото: Vlast.kz
«Радио Азаттык» хабарига кўра, Олмаота ва Чимкентда мос равишда 70 ва 40 нафардан киши қўлга олинган, Нур-Султонда ҳам яна ўнлаб кишилар ушланган. Нашрнинг қайд этишича, Олмаотада қўлга олинганлардан бири «Шал, кет!» («Чол, йўқол!») дея ҳайқирган.
«Интерфакс» нашри эса ўз манбасига асосланиб Олмаота ва Нур-Султонда қўлга олинганлар сони 250 нафарни ташкил этгани тўғрисида хабар берган.
Фото: REUTERS/Pavel Mikheyev
Қозоғистон ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ушланганлардан айримларида травматик қурол ва тутун чиқарувчи шашкалар топилган. Полициядагилар қўлга олиш жараёни «максимал даражада сиполик билан» олиб борилганини қайд этган. ИИВ қўлга олинганлар сонига аниқлик киритмаган.
Фото: REUTERS/Pavel Mikheyev
Фото: REUTERS/Pavel Mikheyev
Ҳукуматга қарши митингларни мамлакатда ман этилган «Қозоғистон демократик танлови» ҳаракати ташкиллади. Намойишчилар муаммолари ҳақида айтиш учун кўчаларга чиққанини билдирмоқда.
9 июнь куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтганди. Сайловда Нурсултон Назарбоевнинг издоши Қосим-Жўмарт Тўқаев ғалаба қозонган. Мамлакатни 30 йилга яқин вақт давомида бошқарган Назарбоев 2019 йил мартида истеъфога чиққанди.
Қозоғистонда сайловлар кунида ҳам мухолифат вакилларининг намойишлари ўтказилган, митинглар давомида одамлар сайловни бойкот қилишга чақирилганди. Ўшанда полиция қарийб минг кишини қўлга олганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий