Эроннинг Ҳиркон ўрмонлари ЮНЕСКО-нинг бутунжаҳон мероси рўйхатига олинди

Эрон Ҳиркон ўрмонлари Бутунжаҳон мерос рўйхатига кириши билан бу ўрмонлар "Кавири Лут"-дан сўнг Эроннинг иккинчи табиий мероси сифатида Бутунжаҳон мероси рўйхатига олинди. Эроннинг табиий ва маданий меросининг ЮНЕСКО ташкилоти Бутунжаҳон мероси рўйхатига кириши 24-та етди.
Ҳиркон ўрмонлари 2 миллион гектар масоҳат билан Гулистон, Гелон, Мозандарон, Симнон ва Шимолий Хуросон вилоятларида жойлашган ва бу ўрмонларда қушларнинг 296 тури , сут эммизувчиларнинг 98 тури мавжуд бўлиб, 150 хил ўсимлик, қарағай дарахтлари ўсади.
Эроннинг ЮНЕСКО ташкилотидаги доимий элчиси Аҳмад Жалолий Ҳиркон ўрмонлари ЮНЕСКО-нинг Бутунжахон мероси рўйхатига киришининг аҳамиятига ишора этиб, бирон бир асар Бутунжаҳон мерос рўйхатига кирса, яъни миллий чегаралардан кенгроқ қадр-қийматга эгадир ва бутун инсониятга тегишлидир,-деб айтди.
Комментарии (0)