Абдулазиз Комилов Қирғизистон ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари масалалари, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди ҳамда «Марказий Осиё – Европа иттифоқи» шаклидаги 15-вазирлар учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, дейилади ТИВ хабарида.
Мулоқот давомида олий даражадаги мунтазам алоқалар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларда икки томонлама муносабатлар ва халқаро майдондаги алоқаларнинг барча масалаларига ўзаро мақбул ечим топишга имкон берувчи ижобий муҳит шакллантиргани мамнуният билан қайд этилган.
Вазирлар турли даражаларда бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Комментарии (0)