Сооронбай Жээнбеков: «Ўзбекистон билан чегара бўйича кўп йиллик масалаларга нуқта қўйилди»
«Чегарадаги мустаҳкамлик чегараолди қишлоқларидаги фуқароларнинг жонбозлиги, иродаси туфайли юзага келган. Боткен туманидаги асосий муаммо - чегаралар масаласи. Шунинг учун чегараларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз», - деди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 4 июль куни Боткен тумани ва Боткен шаҳри аҳолиси билан учрашувда.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, у чегаралар масаласини ҳал қилиш осон эмаслигини таъкидлаган ва Ўзбекистон билан кўп йиллик масалаларга нуқта қўйилгани ҳамда чегараларнинг 85 фоизи аниқ белгилаб олинганини эслатган.
«Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувлар тарихий воқеа бўлди. Деярли барча масалалар бўйича умумий фикрга келдик. Тожикистон билан ҳам худди шундай самарали музокаралар олиб борилмоқда. Тожикистонга расмий ташрифим чоғида биз президент Имомали Раҳмон билан ягона фикрга келдик, бизнинг мақсадлар бир хил. Ҳурматли президент Имомали Раҳмон яқинда Қирғизистонга ташриф буюради, музокаралар давом эттирилади. Биз чегаралар масаласига ечим топиш мавзусини эътиборсиз қолдирмаймиз. Тожикистон президенти ҳам, мен ҳам музокаралар учун очиқмиз», - дея таъкидлаб ўтди Сооронбай Жээнбеков.
Унинг қайд этишича, эртами-кечми бу масалалар ҳал этилади, бунга вақт ва сабр-тоқат талаб қилинади. 30 йилдан бери мавжуд бўлган бундай муаммоларга ечим топиш учун вақт керак, шу каби муаммолар тезда ҳал бўлмайди.
«Мен биламанки, ҳал қилинмаган чегаралар масаласи туфайли турли ҳодисалар рўй бермоқда. Шу сабабли, фитналардан узоқ юриш керак, «Яқин қўшни узоқ қариндошдан яхши» деган халқ мақолини ёдда тутиш жуда муҳим ва қўшни давлатлар фуқаролари билан тинч-тотув яшаш лозим. Биз қўшниларимиз билан яқин дўстона муносабатларни сақлаб қолишимиз ҳамда мустаҳкамлашимиз керак. Қўшниларимиз билан талашадиган нарса йўқ, мозорлар ва бозорлар битта. Биз диндошлармиз, бир ариқдан сув ичамиз», - деди президент.

Комментарии (0)