Шавкат Мирзиёев совға қилган супада Путин, Раҳмон ва Лукашенко суҳбатлашди
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Россия етакчиси Владимир Путин билан ноформал тарзда суҳбатлашди. Уларнинг даврасига кейинроқ Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон қўшилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Беларусь ва Россия президентлари Минскдаги давлат раҳбари қароргоҳида норасмий учрашуви ташкил этилди. Кейинроқ уларга Тожикистон Президенти қўшилди», — деб хабар берган РФ Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Суҳбат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев совға қилган супада бўлиб ўтди.
Песковнинг таъкидлашича, давлат раҳбарлари учрашувдан сўнг, Минск шаҳрида ўтиши режалаштирилган II Европа ўйинлари ёпилиш маросимида иштирок этиш учун йўл олади.
Маълумот учун, Европа ўйинлари қитъа спортчилари ўртасида тўрт йилда бир марта ташкил этиладиган мусобақа бўлиб, Европа олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилади. Биринчи Европа ўйинлари 2015 йили Боку шаҳрида ўтганди.

Комментарии (0)