Қозоғистон ҳукумати ижтимоий заиф фуқароларнинг кредит қарзларини тўлаб беради
Қозоғистон ҳукумати ижтимоий заиф қатламга мансуб фуқароларнинг 300 минг тенгегача (790 доллар атрофида) бўлган истеъмол кредити қарзларини тўлаб беради. Бу борадаги тегишли фармон мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан имзоланди.
Фармонда айтилишича, кўп болали оилалар, боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олувчи оилалар, ногирон фарзандлари бор оилалар, болалигидан ногирон бўлган ёши 18дан катталар, давлатдан манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар, етимлар, ота-она қарамоғисиз қолган йигирма тўққиз ёшгача бўлганлар, вояга етгунига қадар ота-онасини йўқотганлар ушбу тоифага мансуб деб ҳисобланади.
Мазкур фармон кредит бўйича умумий қарзи 2019 йил 1 июнь ҳолатига уч миллион тенгедан (7,9 минг доллар) ошмаган шахсларга татбиқ этилади.
Фармонда айтилишича, 2019 йилнинг 1 июнь ҳолатига қарздорнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизлардан иборат бўлган қарзнинг тўлаб бериладиган миқдори бир қарздорга 300 минг тенгегача бўлади.

Комментарии (0)