Атамбоев қўлга олиниши мумкинлигини эшитган тарафдорлари унинг уйи олдида йиғилишди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг Кой-Тоше қишлоғидаги уйи олдида унинг юзлаб тарафдорлари йиғилишди. Атамбоевнинг уйи олдида тўпланиб турган машина ва одамлар тасвирланган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Қирғиз нашрларининг ёзишича, одамлар Атамбаев қўлга олиниши мумкинлиги ҳақида эшитишган ва уни қўллашга шошилган. Бироқ Атамбоевнинг партияси ҳисобланган Қирғизистон социал-демократик партияси собиқ президентни қўллаш учун қандайдир акция ўтказмоқчи эмаслигини маълум қилди.
Одамларнинг Атамбоев уйи олдида тўпланиши фонида давлат хавфсизлик қўмитаси барчани провакацион хабарларга учмасликка чақирмоқда.
«Ижтимоий тармоқларда тарқалган мамлакатдаги ҳолатни издан чиқаришга қаратилган провакацион материаллар юзасидан давлат хавфсизлик қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади:
Бу материаллар мамлакатдаги сиёсий ҳолатни издан чиқаришга қаратилган;
Давлат хавфсизлик қўмитаси бундан материалларни тайёрлаган ва тарқатганларни аниқлаш борасида суриштирув ишларини олиб боради.
Давлат хавфсизлик қўмитаси мамлакатдаги сиёсий ҳолатни издан чиқаришга қаратилган бундай хабарларни тайёрлаб, тарқатганлар қонунчиликка мувофиқ жазоланишини эслатади», дейилади Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси ахборотида.
Аввалроқ Алмазбек Атамбоев ўзига қўйилаётган айбловларни тутуриқсиз ва юридик асосга эга эмас деб атаганди. Атамбоевнинг фикрича, барчасини амалдаги президент Жээнбеков унинг «овозини ўчириш» учун қилмоқда.

Комментарии (0)