Атамбоев унга парламент томонидан билдирилаётган айбловларга изоҳ берди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев мамлакат парламенти томонидан унга билдирилган айбловлар ва Жокоргу Кенешнинг уни дахлсизликдан маҳрум этиш ҳақидаги қарори бўйича баёнот берди.
“Жогорку Кенеш томонидан менинг номимга билдирилган айбловлар мутлақ тутуриқсиз ҳисобланади, ҳуқуқий асосга эмас, уйдирма гапларга асосланган ва амалдаги президентнинг сиёсий рақибини бартараф этишга интилиши билан боғлиқ.
Сооронбай Жээнбеков мени сукут сақлашга мажбур қилиш учун уйдирма айбловлар бўйича ноқонуний қоралашдан бошқа йўл тополмади. Бироқ у ҳеч нарса қила олмайди, ваҳоланки бу мақсадларда бир йилдан кўпроқ вақтдан бери энг ярамас усуллар, энг ярамас сиёсатчилар, энг ярамас гаплар қўлланмоқда. Менинг ҳалол номимга ҳужумларда Жогорку Кенешнинг ҳукумат томонидан қўлланаётган депутатлари фамилияси ва нуфузига эътибор беришнинг ўзи етарли.
Атамбоевга оғрирроқ зарба бериш, апрель инқилобидан кейин улардан кўпчилиги имтиёзлар, ёғли жойдан ва ўғирланган мулкдан маҳрум бўлгани учун қасд олиш учун.
Афсуски, мен ҳақиқатан одамлар борасида янглишган эканман. Ака-ука Жээнбековлар бошчилигидаги энг “ширинсўз” лаганбардорлар энг дарғазаб душманлар ва танқидчиларга айландилар. Аксинча, менинг ҳимоячиларим орасида президентлигим даврида “четга сурилган” ёки “ғазабга дучор бўлганлар” кўпчиликдир.
Мен Худо ва халқим олдида покман! Қонун ва виждоним олдида! Бу йиллар ичида қилганларимни фақат халқим фаровонлиги учун қилишга ҳаракат қилганман ва буларнинг барчаси одамларимизга қолади!
Ҳеч қачон жавобгарликдан қочмаганман ва Қирғизистон Президенти лавозимидаги ҳар бир қарорим учун жавоб беришга тайёрман.
Бироқ Жээнбеков томонидан уйдирма айбловлар бўйича менга берилаётган айбланувчи ролини албатта ижро этмайман. Улар халқни узоқ алдай олмайдилар ва менинг зиммамга ўзларининг жирканч ўй-хаёлларини юклай олмайдилар. Одамлар Жээнбековлардан бирортасини ва уларнинг лаганбардорларини “автомат учи остида” ҳукуматни, парламентни, қўмиталарни бошқаришга ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларни имзолашга ҳеч ким мажбурламаганини кўрмоқдалар. Адолат ва қонун мен томонда! Ор-номус мен учун ҳаётимдан қимматроқдир!”, деб айтган Атамбоев.

Комментарии (0)