"Газпром" ва "Ўзбекнефтегаз" Ўзбекистонда газ қазиб олиш учун 700 млн доллардан ортиқ сармоя киритади
Gas Project Development Central Asia (Gazprom International шўъба корхонаси) ва "Ўзбекнефтегаз" томонидан ташкил этилган NaturalGas-Stream қўшма корхонаси Ўзбекистонда газ қазиб олиш учун 700 млн доллардан ортиқроқ сармоя киритади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан 17 июнда имзоланган қарорда айтилади.
Лойиҳада Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестицион блокларида геологоразведка ишларини олиб бориш ҳамда Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларида қазиш ишларини олиб бориш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига кўра, инвестициялар ҳажми 701,4 млн долларни, хусусан қўшма корхона маблағлари 243,4 млн, хорижий кредитлар 458 млн долларни ташкил этади.
Табиий газ қазиб олиш лойиҳавий қуввати 1,633 млрд кубометрга тенг.
NaturalGas-Stream қўшма корхонаси 2016 йил охирида Устюрт ҳудудида газ конларини аниқлаш бўйича геологоразведка ва газ қазиб олиш ишларини олиб бориш учун ташкил этилган. Ўзбекистон томонидан «Ўзбекнефтегаз» билан биргаликда «Муборакнефтегаз» ва «Устюртгаз», хориж томонидан «Газпром» шўба корхонаси ва Altmax Holding Ltd қўшма корхона ҳаммуассислари ҳисобланади.

Комментарии (0)