Алмазбек Атамбоев уюшган жиноий гуруҳ ташкил этишда айбланди

Алмазбек Атамбоев уюшган жиноий гуруҳ ташкил этишда айбланди
Қирғизистон парламенти депутатлари мамлакатнинг собиқ президенти  Алмазбек Атамбоевга нисбатан айбловлар илгари сурди. Бу ҳақда “АКИпресс” ахборот агентлиги хабар берди.  
Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум этиш бўйича тузилган комиссиянинг хулосаси парламентнинг ҳуқуқ-тартибот бўйича комиссияси йиғилишида ўқиб эшиттирилди.
Аввал илгари сурилган 9 та айбловдан 6 таси бўйича айблов билдирилди. Улар орасида “жиноий гуруҳлар ташкил этиш, Атамбоев тузумига қарши чиққан парламент депутатлари, жамоат арбоблари, журналистлар ва ОАВ вакилларини сиқувга олиш ва репрессия қилиш” каби айбловлар бор.
Бундан ташқари, Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилишида айбланмоқда.
Комиссияга барча 6 та парламент фракциялари вакиллари кирган. Комиссия 3 ой ичида ўз тергови натижаларини бош прокуратурага тақдим қилиши, прокуратура эса жиноий иш қўзғатиш бўйича қарор қабул қилиши керак. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий