Ҳиндистонда сув остида кишандан халос бўлишини кўрсатмоқчи бўлган иллюзиончи бедарак йўқолди
Қирғизистон парламенти депутатлари мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга нисбатан айбловларни илгари сурди. Бу ҳақда мамлакат қонунчилик органи аппарати ходими маълум қилди.
"Собиқ президентни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича махсус комиссия Атамбоевга нисбатан тўққизта пункт бўйича айбловларни илгари сурди", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, комиссия собиқ президент Россия фуқароларига, жумладан уюшган жиноий гуруҳлар аъзоларига мукофот қуроллари тақдим этилиши, Чуй вилоятида уй қуриш учун ер участкаси ноқонуний эгалланишига алоқадор деб ҳисоблайди.
Комиссия маълумотларига кўра, Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши ишларига алоқадор.
Қирғизистон парламенти депутатлари 13 июнь куни Алмазбек Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия ташкил этишганди. Қирғизистон қонунчилигига кўра, 120 депутатнинг учдан икки қисми тегишли аризани имзолаб, уни бош прокуратурага жўнатса собиқ президент дахлсизликдан маҳрум этилиши мумкин. 2019 йил баҳорида депутатлар “Президент фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунга тузатишлар киритишиб, унга кўра собиқ президентлар баъзи ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Атамбоев Қирғизистонни 2011 йилдан 2017 йилгача бошқарган ва биринчи президентлик муддатидан кейин лавозимини кўнгилли тарзда тарк этган илк президент бўлган. Атамбоев 2 йил аввал Қирғизистон президенти лавозимига Сооронбай Жээнбековни илгари суриш ташаббусини билдирган. Бироқ кейинчалик улар орасида зиддиятлар вужудга кела бошлаган.
Қирғизистонда 1,5 йил ичида коррупцияга гумон билан Атамбоевнинг яқин атрофидан бир неча киши, жумладан икки собиқ бош вазир, Бишкекнинг икки мэри, бир қатор вазирлар, депутатлар ҳибсга олинган.

Комментарии (0)