ШҲТнинг Бишкек саммити иштирокчилари учун концерт бўлиб ўтди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити иштирокчилари учун Қирғизистон миллий филармониясида анъанага мувофиқ, концерт намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда ШҲТга аъзо ва кузатувчи мақомидаги давлатлар раҳбарлари иштирок этди.
Хабарда айтилишича, меҳмонлар эътиборига минтақа халқлари санъатининг энг сара намуналари ҳавола этилди. Жумладан, ўзбекча куй-қўшиқлар олқишлар билан кутиб олинди.
ШҲТнинг навбатдаги саммити 13-14 июнь кунлари Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтади. Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.
Бугун Ўзбекистон президенти Қирғизистон ва Афғонистон президентлари ҳамда БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашувлар ўтказди.

Комментарии (0)