Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Қирғизистонга етиб келди

Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Қирғизистонга етиб келди
Хитой раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Қирғизистон пойтахти Бишкекка етиб келди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Хитой етакчисини Манас аэропортида Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков кутиб олган.
“Хитой раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи доирасида президент Сооронбай Жээнбеков билан кенгайтирилган тартибда учрашув ўтказади, унинг якунларига кўра бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади”, деб маълум қилинган хабарда.
Шунингдек, Си Цзиньпин ташрифи доирасида Қирғизистон-Хитой бизнес форуми ўтказилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Хитой раиси Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши ишида иштирок этади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий