Қирғизистонда Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия тузилди
Қирғизистон парламенти депутатлари собиқ президент Алмазбек Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум қилиш бўйича комиссия ташкил этишди.
Таъкидланишича, парламент йиғилишида комиссияни ташкил этиш таклиф қилинган, айни вақтда у шакллантирилган ва яқин орада ўз ишини бошлайди. Комиссия таркибига парламент фракциялари вакиллари кирган.
Қирғизистон қонунчилигига кўра, собиқ президент 120 депутатнинг учдан икки қисми тегишли аризани имзолаб, уни бош прокуратурага жўнатса дахлсизликдан маҳрум этилиши мумкин. 2019 йил баҳорида депутатлар “Президент фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунга тузатишлар киритишиб, унга кўра собиқ президентлар баъзи ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Депутатларнинг комиссия тузишларига эса Атамбоевнинг 8 июнда Бишкекдаги намойишдаги нутқи сабаб бўлган. Атамбоев бу нутқи давомида депутатларни иродасизликда, президентга тўлиқ итоат қилишда айблаган ва уларни “мишиқилар” деб атаган.
Атамбоев Қирғизистонни 2011 йилдан 2017 йилгача бошқарган ва биринчи президентлик муддатидан кейин лавозимини кўнгилли тарзда тарк этган илк президент бўлган. Атамбоев 2 йил аввал Қирғизистон президенти лавозимига Сооронбай Жээнбековни илгари суриш ташаббусини билдирган. Бироқ кейинчалик улар орасида зиддиятлар вужудга кела бошлаган.
Қирғизистонда 1,5 йил ичида коррупцияга гумон билан Атамбоевнинг яқин атрофидан бир неча киши, жумладан икки собиқ бош вазир, Бишкекнинг икки мэри, бир қатор вазирлар, депутатлар ҳибсга олинган.

Комментарии (0)