Қирғизистонда уран қазиб олишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилади
Қирғизистон парламенти – Жоғорку Кенешга уран, торий конларини қидириш ва ўзлаштириш мақсадида ер ости бойликларини геологик ўрганиш билан боғлиқ фаолиятни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун киритилди. Бу ҳақда парламент сайтида маълум қилинди.
Қонун лойиҳаси аҳолининг саломатлиги, фуқароларнинг яшаш, меҳнат қилиш ва ҳордиқ чиқариш учун қулай атроф-муҳитга ҳуқуқларини ҳимоялаш, радиацион ва экологик хавфсизликни таъминлаш, Қирғизистоннинг ерлари, сув объектлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асрашга қаратилган.
Қонун лойиҳаси муаллифлари бўлган депутатлар уран, торий конларини қидириш, ўзлаштириш билан боғлиқ фаолиятни тақиқлашни таклиф қилишмоқда. Шундай фаолият олиб боришга аввал берилган рухсатномалар амал қилиши қонун кучга кириши биланоқ тўхтатилиши лозим.
Аввалроқ “ЮрАзия” компанияси Қизил-Омпол гуруҳининг Тош-Булоқ уран-торий конини ўзлаштирмоқчи бўлган. Бироқ қирғизистонликлар лойиҳага қатъиян қарши чиқишган. Коннинг ўзлаштирилишига қарши норозилик намойишлари пойтахт Бишкек ва Балиқчида бўлиб ўтган. Шундан кейин парламент депутатлари ҳукуматга Қирғизистон ҳудудида уран конларини излаш, ўзлаштиришни тақиқлаш вазифасини топширишган. Вазирлар маҳкамаси натижада уран радиоактив элементини ўрганиш ва ўзлаштириш учун тақдим қилинган майдонларда ишлар олиб борилишини тақиқлаган.

Комментарии (0)