2020 йил Қозоғистонда Кўнгиллилар йили деб эълон қилинади

2020 йил Қозоғистонда Кўнгиллилар йили деб эълон қилинади
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Россия-Қозоғистон ёшларининг Қўстанайдаги форумида икки давлат кўнгиллилари (волонтёрлари) билан учрашди ва 2020 йилни Қозоғистонда Кўнгиллилар йили деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.     
Тоқаевнинг таъкидлашича, кўнгиллилар фаолияти энг юқори даражада қўллаб-қувватланади.
“Мен аминманки, нопок қалбли ва ёмон фикрли одамлар кўнгиллилар бўла олмайди. Кўнгиллилик бу ҳақиқий ватанпарварлик тимсоли, чунки сизни ватанга хизмат қилиш эзгу ғояси, уни бутун халқ учун янада яхшироқ ва бекаму-кўст қилиш истаги етаклайди”, деб таъкидлаб ўтган Тоқаев.  
Қозоғистон президенти, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги арафасида халқаро кўнгиллилар корпусини ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлаган.
Россия-Қозоғистон ёшлари ҳамкорлик форуми 20-21 май кунлари бўлиб ўтди. Мингдан кўпроқ фаоллар ва жамоат ташкилотлари раҳбарларини тўплаган ушбу тадбирнинг асосий мавзуси кўнгиллилик ва ижтимоий йўналтирилган фаолият бўлган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий