Алишер Усмоновнинг “Коммерсантъ” мухбирларининг ишдан бўшатилишига алоқаси йўқлиги маълум қилинди

Алишер Усмоновнинг “Коммерсантъ” мухбирларининг ишдан бўшатилишига алоқаси йўқлиги маълум қилинди
“Коммерсантъ” нашриёт уйи акциядори Алишер Усмонов “Коммерсантъ” газетаси ходимларининг ишдан бўшатилиши борасида қарор қабул қилмаган ва бу ҳақда матбуотдаги хабарлардангина билган. Бу ҳақда тадбиркорнинг вакили маълум қилди.
“Акциядор таҳририят сиёсатига аралашмайди ва унинг устига журналистларни ишдан бўшатиш ёки қабул қилиш бўйича қарор қабул қилмайди. Алишер Бурхонович “Коммерсантъ” ходимларининг ишдан бўшатилганини матбуотдаги хабарлардан билди”, деб айтган Усмонов вакили.
20 май куни газета бош муҳаррири ўринбосари Глеб Черкасов ва бир қатор журналистлар махсус мухбир Иван Сафронов ва сиёсий бўлим муҳаррири ўринбосари Максим Ивановнинг  ишдан олинишига норозилик сифатида кетишлари ҳақида ариза ёзишган. Черкасованинг таъкидлашича, журналистларнинг ишдан бўшатилишига Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенконинг ўзгартирилиши мумкинлиги ҳақидаги мақола сабаб бўлган. “Ведомости” нашрининг хабар беришича, журналистларнинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги қарорни Усмонов қабул қилган.
Сафронов Facebook’да у ва Иванов “ўз хоҳишларига кўра кетмаётганлари, балки Матвиенко ҳақидаги мақолага жиддий эътироз билдирган акциядор қарорига кўра” кетаётганларини ёзган.
Матвиенконинг Федерация кенгашидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги мақола “Коммерсантъ”да 17 апрелда чоп этилган. Унда Матвиенконинг ўрнини ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин эгаллаши мумкинлиги айтилган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий