Россия Қозоғистон чўлида топилган ва Ўзбекистон фуқаросиники деб тахмин қилинаётган скелетни ўрганмоқда

Россия Қозоғистон чўлида топилган ва Ўзбекистон фуқаросиники деб тахмин қилинаётган скелетни ўрганмоқда
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистон фуқаросиники деб тахмин қилинаётган скелетни ўрганмоқда.
Россия ИИВнинг Оренбург области бўйича бошқармасининг Kun.uz’га маълум қилишича, жасаднинг шахсини тасдиқлаш бўйича текширув иши Россия тергов қўмитасининг Оренбург области бўйича тергов бошқармаси Соль-Илецк районлараро тергов бўлими юритувида.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрель куни Россиянинг Оренбург области Оқбулоқ қишлоғи атрофида инсон қолдиқлари топилган. Унинг ёнида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Сардор Норбоевга тегишли паспорт бўлган. 
Бундай исмли йигит қиш фаслида бедарак йўқолган. 2019 йил 22 февраль куни «Ақтўбе эълонлари» саҳифасида унинг рафиқаси Ксения Норбоева эрини топишда ёрдам сўраб эълон жойлаштирган.
Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, у қишда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегарани пиёда кесиб ўтаётганда музлаб қолган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий