Назарбоев Қозоғистонда ҳокимиятнинг тинч топширилишини таъминлашини айтди

Назарбоев Қозоғистонда ҳокимиятнинг тинч топширилишини таъминлашини айтди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев янги давлат раҳбари фаолиятини қўллаб-қувватлашини ва ҳокимиятнинг тинч вазиятда топширилишини таъминлашини айтди. 
“Бугун олдингизда президент сифатида чиқмаяпман. Мамлакат ва халқ манфаати йўлида президентлик ваколатларимни тугатиш борасида мураккаб, бироқ пухта ўйланган қарорни қабул қилдим. Давлатимизнинг замонавий тарихида конституцияга тўлиқ мос ҳолда ҳаракат қилиб, илк бор ҳокимиятни тинчликда ва осойишта вазиятда демократик йўл билан топширмоқдамиз. Менга ёзаётган, қўнғироқ қилаётган ва бу қарорни қўллаб-қувватлаётган ҳамкасбларим, давлатлар раҳбарлари, бутун дунё сиёсатчиларига миннатдорлик билдираман”, деб айтган Назарбоев Остона иқтисодий форумидаги нутқида.
Назарбоев давлатнинг стратегик йўналишлар бўйича ишида, жумладан ташқи ва ички сиёсати ҳамда хавфсизлигида иштирок этишни давом эттиришини таъкидлаб ўтган. 
“Менинг бутун ишим янги президент фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ҳокимиятнинг осойишта вазиятда топширилишини таъминлаш ва бошлаган ишимизни давом эттиришдан иборат бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Қозоғистоннинг биринчи президенти. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий