Ўзбекистон-Туркманистон чегараси юзасидан навбатдаги музокаралар якунланди
Урганч шаҳрида 29 апрелдан 5 майгача Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
“Музокаралар чоғида давлатлараро чегарада амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишлари натижалари кўриб чиқилди, ер баланси дастлабки ҳисоб-китоблари сарҳисоб қилинди ҳамда давлат чегарасининг айрим участкаларидан демаркация чизиғини ўтказиш лойиҳаси тайёрланди”, дейилади расмий хабарда.
Қайд этилишича, учрашувда демаркация хариталарини тайёрлаш учун самолётдан суратга олиш ишларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Комментарии (0)