Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди

Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди
Россия ҳарбийлари қишгача Донецк вилоятини назоратга олади. Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг «Волки Да Винчи» батальони взвод командири Дмитрий Деркач ОАВга берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
«Менинг шахсий қарашим — улар қишгача Донецк вилоятини ёпиб, назоратни ўз қўлларига олишади ва кейин, эҳтимол, қандайдир музокаралар олиб боришади», — деди у.

Шу ҳафта ДХР раҳбари маслаҳатчиси Игор Кимаковский Украина Қуролли кучлари бутун жанговар алоқа чизиғи бўйлаб тўлиқ фиаскога учраганини, уларнинг бўлинмалари чекинишда давом этаётганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, Украинага Ғарб қуроллари етказиб берилиши фронтдаги вазиятга таъсир қилмаган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий