Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Украина Қуролли кучлари (УКҚ) Россиядаги нишонларга узоқ масофага мўлжалланган ATACMS ракеталари орқали зарба беришга рухсат олганини тасдиқлади. Бу ҳақда Business Insider журналисти Жейк Эпштейн маълум қилди.
«Улар зарур вазиятда ўзларини мудофаа қилиш учун ATACMS’дан фойдаланишлари мумкин ва ҳозирда Курск ҳамда унинг атрофида нималар юз бераётгани маълум», — дея Кирбидан иқтибос келтиради Эпштейн.
«Полское радио» мухбири Марек Валкускининг сўзларига кўра, Кирби унинг саволига жавоб берар экан, Оқ уй «қоидаларни ўзгартиргани» ва ATACMS ракеталаридан «маълум нишонларга ҳужум уюштириш"да фойдаланишга рухсат берганини таъкидлаган.
17 ноябрь куни The New York Times АҚШ президенти Жо Байден Киевга узоқ масофага мўлжалланган ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат берганини ёзган эди. Байден администрацияси бу хабарни расман тасдиқламаган.
19 ноябрга ўтар кечаси УҚК Россия билан чегара ҳудудига ATACMS ракеталари ёрдами зарба берди — Брянск областидаги ҳарбий объект унинг нишони бўлди. Украина президенти Володимир Зеленский ҳолатга тўғридан-тўғри изоҳ бермади, аммо «эндиликда ўзларида ATACMS борлигини» ва «ундан фойдаланишларини» маълум қилди.
25 ноябр куни Telegram каналларда ATACMS ракеталари ёрдамида берилган яна бир зарба видеоси тарқалди — бу сафар кадрда Курск областидаги ҳарбий аэродром тасвирланган. Турли маълумотларга кўра, учирилган ракеталар сони бештадан саккизтагача бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги ҳар кунги ҳисоботида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари саккизта баллистик ракетани тутиб қолганини маълум қилди.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)