ОАВ: Украина ҳарбийлари танг аҳволда
"Украина қуролли кучлари пиёда аскарлари муҳим таъминот етишмаслиги туфайли муаммога дуч келмоқда«, дея Sky News хабар берди.
Нашр мухбирининг Украина шарқидан маълум қилишича, Украина армияси Донбассда мустаҳкам ўрнашган бўлишига қарамай, уларнинг сони билан боғлиқ катта муаммо туфайли ҳамон қийинчиликлар юзага келмоқда.
»Украин ҳарбийлари Америка танкларидан пиёда манёврларида фақат жангчиларни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланмоқда, чунки уларда ҳужумларни амалга ошириш учун етарли одам йўқ«, деди мухбир.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Дональд Трампнинг президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг АҚШ ёрдамининг қисқаришидан хавотирлар мавжуд бир пайтда Украина Ғарб иттифоқчилари, жумладан, АҚШдан ёрдам олиши „ўта муҳим“.
Аввалроқ The Telegraph нашри Россия раҳбари Владимир Путин Украина армияси томонидан қисман эгаллаб олинган Курск вилоятини Трамп лавозимига киришгунча қайтариб олмоқчи экани ҳақида хабар берган эди.
Маълум қилинишича, Курск вилоятини 2025 йил 20 январгача, яъни Трампнинг инаугурациясигача қайтариб олиш режалаштирилган. Бундай қадам Москвага кучлироқ позиция билан тинчлик бўйича ҳар қандай музокараларга чиқишга имкон бериши кутилмоқда. Россия армияси 6 августдан бери Украина кучлари томонидан босиб олинган ҳудуднинг қарийб ярмини назорати остига олган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)