АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучларни юборади
АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Пет Райдер Яқин Шарққа қўшимча қўшин юборилиши ҳақидаги қарорни маълум қилди. У қанча қўшимча кучлар киритилиши ва улар қандай вазифаларни бажаришига аниқлик киритмади, деб ёзди «Коммерсант».
Пентагон вакилининг айтишича, Мудофаа вазири Ллойд Остин исроиллик ҳамкасби Йоав Галлант билан телефон суҳбатлари ўтказган ва ўт очишни тўхтатишни ва кучларни Яқин Шарқдаги кескинликни камайтириш учун йўналтиришни сўраган.
«Кескинликни ҳисобга олсак, минтақавий можаронинг кенгайиб кетиш эҳтимоли бор. Менимча, бу ҳали бошлангани йўқ, лекин вазият хавфли», деди Райдер.
Исроил ва Ливан ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани сабабли, АҚШ Давлат департаменти аввалроқ Ливандаги америкаликларга тижорий рейслар мавжуд бўлган пайтда мамлакатни тарк этишни тавсия қилган эди. Департамент, шунингдек, қолишга қарор қилганларга элчихона ёрдам бера олмаслигидан огоҳлантирди.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)