Зеленский уруш тугаши ҳақида баёнот берди

Зеленский уруш тугаши ҳақида баёнот берди
АҚШда расмий ташриф билан бўлиб турган Украина президенти Владимир Зеленский уруш кўпчилик ўйлаганидан кўра «тугашга яқин» эканини айтди. Бу ҳақда у ABC News’га берган интервьюсида маълум қилди.
Сиёсатчи ғалаба режасининг моҳияти нимадан иборатлигини айтди ва иттифоқчиларни Украина армиясини мустаҳкамлашга чақирди.

«Ғалаба режаси — бу Украинани мустаҳкамлаш. Шунинг учун дўстларимиздан, иттифоқчиларимиздан бизни мустаҳкамлашларини сўраймиз. Бу жуда муҳим. Менимча, биз ўйлаганимиздан кўра тинчликка яқинроқмиз. Урушнинг тугашига яқинлашмоқдамиз», деди Зеленский.

Сиёсатчи АҚШ ва Британияга бир неча бор мурожаат қилиб, улардан Украинага берилган узоқ масофали ракеталарни Россия ичкарисидаги нишонларга қарши ишлатиш бўйича чекловларни бекор қилишни сўраганди. Зеленский илтимоси Украина шарқидаги шиддатли жанглар фонида, шунингдек, Россиянинг Курск вилоятидаги операциядан бир неча ҳафта ўтгач янгради.

Украина президенти ABC News’га берган интервьюсида Путин Курск операциясидан «қўрқаётгани"ни айтди.

«Бу ҳақиқат. У (Путин) жуда қўрқмоқда. Нега деганда, унинг халқи у ўзининг… бутун ҳудудини ҳимоя қила олмаслигини кўрди», деди Зеленский.

Президент фақат «кучли позициядан» туриб Украина «Путинни урушни тўхтатишга мажбур қилиши» мумкинлигини айтди.

Зеленскийнинг ғалаба режаси моҳияти нимада?

Тhе Тimes газетаси ёзишича, Украина президенти Владимир Зеленский Оқ уй раҳбари Жо Байденга ғалаба режасини тақдим этмоқчи. У тўртта асосий бандни ўз ичига олади:

— НАТОга аъзолик доирасида тузилган ўзаро мудофаа шартномасига ўхшаш Ғарб хавфсизлик кафолатларини сўраш;
— Ҳудудий устунликка эришиш мақсадида Украинанинг Россиянинг Курск вилоятидаги ҳарбий операциясини давом эттириш;
— «Аниқ белгиланган» замонавий қурол-яроғ турларини сўраш;
— Украина иқтисодиётига халқаро молиявий ёрдам кўрсатиш.

Таъкидлаш керакки, Зеленскийнинг режаси ҳали расман эълон қилинмаган. Сиёсатчи АҚШга ташриф буюрган ва аллақачон бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий