Зироат Мирзиёева ва Ким Чжон Сук Тошкент вилоятига ташриф буюрди (+ФОТО)

Зироат Мирзиёева ва Ким Чжон Сук Тошкент вилоятига ташриф буюрди (+ФОТО)
Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Ким Чжон Сук 19 апрель куни қатор ижтимоий ва маданий муассасалар билан танишдилар. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси биринчи хонимлари Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “Ариран” қариялар уйида бўлди. Корейс миллатига мансуб кекса авлод вакиллари истиқомат қиладиган пансионатдаги қулайликлар билан танишиб, нуронийлар билан суҳбат қуришди. Ёши улуғ инсонларнинг “Корея биз учун тарихий ватан бўлса, Ўзбекистон - ҳаёт берган макон, биз ундан қарздормиз”, деб айтган сўзларини тинглаган Ким Чжон Сук ўзбек халқининг бағрикенглиги ва корейс миллатига мансуб фуқароларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун алоҳида миннатдорлик билдирди. Биринчи хонимлар номидан "Ариран" пансионатига янги автобус совға қилинди.

                    Зироат Мирзиёева ва Ким Чжон Сук Тошкент вилоятига ташриф буюрди (+ФОТО)
                   
                    

Комментарии (0)

Оставить комментарий