Алламжонов айрим ОАВ сайтларига кириш муаммолари борасидаги фактларни диққат билан ўрганиб чиқишини айтди

Алламжонов айрим ОАВ сайтларига кириш муаммолари борасидаги фактларни диққат билан ўрганиб чиқишини айтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Ўзбекистонда айрим янгиликлар веб-ресурсларига кириш муаммолари борасидаги фактларни агентлик диққат билан ўрганиб чиқишини маълум қилди. 

У фейсбукдаги расмий саҳифасида қуйидагиларни маълум қилган. 

"Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги жамиятни демократлаштириш, мамлакатда ОАВнинг ролини ошириш ва ошкораликни таъминлаш борасидаги ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, ОАВ ва фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, журналистлар мавқеи ва давлат органлари очиқлик даражасини оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Агентлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили А. Дезирнинг баёнотини билан танишиб чиқди ва айрим янгиликлар веб-ресурсларига кириш муаммолари борасидаги фактларни диққат билан ўрганиб чиқади.

Агентлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили билан ҳар қандай масалада мулоқот қилишга ва ахборот соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга доимо тайёр", - дейди К. Алламжонов. 

Эслатиб ўтамиз, 17 апрель санасида ЕХҲТнинг ОАВ масалалри бўйича вакили Арлем Дезир айрим ОАВларнинг Ўзбекистонда тўсиб қўйилишини тўхтатишини сўраган эди. Унинг расмий мурожаати ташкилот сайтида эълон қилинди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий