Раҳмон ва Путин Россиядаги тожик мигрантлари учун енгиллик бериш ҳамда ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади
Москва ва Душанбе Россияда ишлаш учун Тожикистондан меҳнат мигрантларини ташкилий равишда жўнатиш бўйича келишув имзолайди. Бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон маълум қилди.
"Сўнгги йилларда меҳнат миграцияси масаласини ҳал қилиш йўлида сезиларли илдамладик. Ташриф давомида бу соҳада муҳим ҳужжатлар, хусусан, Россияда ишлаш учун Тожикистондан меҳнат мигрантларини ташкилий равишда жўнатиш бўйича келишув имзоланади", - деди Раҳмон Москвада давлат думаси раиси Вячеслав Володин билан бўлиб ўтган учрашувда.
Тожикистон президентининг сўзларига кўра, "эътибор талаб қилинадиган" мавзулар бор.
"Улар – яшаш учун ҳисобга қўйиш ва меҳнат патенти олиш жараёнларини соддалаштириш, меҳнат мигрантлари оила аъзоларининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш кабилардир ", - деди Раҳмон.
У шунингдек, Душанбе тожикистонлик меҳнат мигрантлари учун миграция амнистиясининг навбатдаги босқичи ўтказилишига умид қилаётганини билдирди.
Эртага, 17 апрель куни Раҳмон Путин билан республика мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва тожик-афғон чегарасини қўриқлаш масаласини муҳокама қилишни режалаштирган.
Раҳмоннинг қайд этишича, Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият ўта кескинлигича қолмоқда. Унинг сўзларига кўра, шу боис ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик алоҳида долзарблик касб этмоқда.
"Мудофаа салоҳиятимизни мустаҳкамлаш борасида россиялик шерикларимизнинг келгусидаги қўллаб-қувватлашларига таянамиз. Тожикистон қуролли кучларини модернизация қилиш, ҳарбий-техник инфраструктурани кучайтириш, тожик-афғон чегарасини қўриқлаш дастурини янада фаоллаштиришни кўзламоқдамиз. Россия президенти Владимир Путин билан бу ҳамда ҳамкорлик ва мудофаа соҳасидаги бошқа масалалар ҳақида гаплашамиз", деди Тожикистон президенти.
Эмомали Раҳмон 16 апрель куни Москвага икки кунлик расмий ташриф билан келди. Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, 17 апрель куни Россия ва Тожикистон президентлари икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилишади.

Комментарии (0)