Ёстиққа яширилган ўқ-дорилар фош этилди

Ёстиққа яширилган ўқ-дорилар фош этилди
“Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида 324-сонли “Волгоград-Тошкент” йўловчи поездида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.У.нинг ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Ушбу шахс жойлашган купе вагони божхона назоратидан ўтказилганида, у ёстиқ ичига 75 дона ов милтиғи гильзалари ва 5 кг дробни яширган ҳолда  Ӯзбекистонга олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий