Путин нега «Азовстал» штурмидан воз кечди: эҳтимолий сабаблар

Путин нега «Азовстал» штурмидан воз кечди: эҳтимолий сабаблар
Россия президенти Владимир Путин Мариуполдаги «Азовстал» заводини штурм қилишни тўхтатишга буйруқ берди. Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда у бу штурмни мақсадга мувофиқ эмас деб айтди. BBC рус хизмати бунинг сабабларини кўриб чиқди.

Россиялик ҳарбийлар бир неча ҳафтадан буён «Азовстал» металлургия комбинати ҳудудини эгаллашга уринмоқда, бу ерда шаҳар ҳимоячиларининг сўнгги қисми ва кўплаб тинч аҳоли вакиллари бор. Бу ерни бошпана қилганларнинг аниқ сони маълум эмас. Россия мудофаа вазирлиги баҳоларига кўра, ҳозирда «Азовстал» ҳудудида 2,5 минг киши бўлиб турибди. Россия ҳарбийлари бунда асирга тушган украин жангчиларининг маълумотларига асосланишмоқда.

Украина ҳукумати завод ҳудудида 1000 нафаргача тинч аҳоли вакиллари бўлиши мумкинлигини айтган. Бу рақам Украина вице-премьери Ирина Верешчук томонидан келтирилган. Мариупол мэри Вадим Бойченко қуршовда қолган тинч аҳоли вакиллари сони 300 нафардан 1000 нафаргача бўлиши мумкинлигини айтган. Бу рақамларни текширишнинг имкони йўқ.

Завод Кальмиус дарёси ва Азов денгизи соҳили ўртасидаги катта майдонни эгаллаган. Завод ўзининг юк ташилувчи портига ва кенг тармоқли ерости коммунал тизимига эга ҳисобланади.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий