Польша ва Болтиқбўйи президентлари Киевга келишди

Польша ва Болтиқбўйи президентлари Киевга келишди
Президентлар (чапдан ўнгга) — Гитанас Науседа (Литва), Анжей Дуда (Польша), Эгилс Левитс (Латвия) ва Алар Карис (Эстония) Владимир Зеленский билан бирдамлик рамзи сифатида суратга тушишди.
Украинадан қочқинларни қабул қилган яқин қўшнилар — Польша, Литва, Латвия ва Эстония президентлари Киевга ташриф буюриб, президент Владимир Зеленский билан музокаралар олиб боришди.

Украина бош вазири Денис Шмигал президентларни Киев яқинидаги жанговар ҳаракатлардан жиддий зарар кўрган Бородянка шаҳрига олиб борди.

«Бу ерда инсониятнинг зулмат томонини кўрдим. Россия армияси содир этган ваҳший жиноятлар жазосиз қолмайди. Бундай ҳарбий ёвузликлар XXI аср Европасида содир этилаётганига ишониш қийин, афсуски, бу ҳақиқат. Бу биз ғалаба қозонишимиз шарт бўлган уруш», — Бородянкадан қайтган Литва президенти Гитанас Науседа «Твиттер» шу сўзларни ёзиб қолдирди.

Манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий