«Нима қилаётган бўлсак, одамларга ёрдам бериш, уларни қутқариш учун қиляпмиз» - Путин
Кремль Украинада «махсус ҳарбий операция"ни ўтказиш зарурлигига шубҳа қилмайди ва қўйилган мақсадларга эришилади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Амур вилоятидаги «Восточний» космодроми ишчилари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Қилаётган ишларимиз билан бир томондан одамларга ёрдам беряпмиз, уларни қутқаряпмиз, бошқа томондан эса Россиянинг ўз хавфсизлигини таъминлаш учун шунчаки чора кўряпмиз. Бошқа танловимиз йўқлиги равшан эди, бу тўғри қарор», — дейди Путин.
Путиннинг фикрича, Украина «Россияга қарши ҳарбий операцияга тайёргарлик кўриладиган майдон"га айлана бошлаган, у ерда «анчадан бери мавжуд миллатчилик ҳолатларининг ўсиши кузатилган». «Неонацизм, афсуски, бизга жуда яқин бўлган давлатнинг асосий яшаш омилига айланди. Россия учун бу кучлар билан тўқнашув муқаррар эди», — дея ҳисоблайди Путин.
Шунингдек, у Украинадаги махсус операциянинг мақсадлари «мутлақо тушунарли ва олийжаноб» — Донбассдаги одамларга ёрдам бериш эканини қўшимча қилган.
Владимир Путин «Восточний» космодромига Беларусь президенти Александр Лукашенко билан ташриф буюрган. Ташриф давомида Россия президенти россиялик космонавтларга давлат мукофотларини топширган, «Роскосмос"га Ой дастурини амалга ошириш ва рус кемасида беларус космонавтини учиришга тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берган.
Манба:zamin.uz
Комментарии (0)