Путин Украинадаги муваффақиятсизлик cабаб разведка ходимларини жазолашга киришди
Россия президенти Владимир Путин фармойиши билан Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) тизимида кенг кўламли тозалаш амалиёти ўтказилди, деб хабар беради Bellingcat текширувчи журналистлар гуруҳи раҳбари Христо Грозев.
Қайд этилишича, ФХХнинг Украинадаги разведка фаолиятига алоқадор бўлган 150 нафар офицери ишдан бўшатилган.
«Уларнинг асосий қисми эҳтимол қамоққа олингандир, аммо ФХХ тизимида ишламаётгани аниқ. Бу тозалаш ўтказилганини тасдиқлайди. Бир неча кундан кейин бу одамларнинг тақдири хусусида аниқроқ маълумот чоп этиш имкони туғилади деган умиддамиз», — дейди Х.Грозев.
Эксперт ФХХнинг 5-хизмати раҳбари, генерал-полковник Сергей Беседа қамоққа олинганини ҳам иддао қилган. Маълум бўлишича, С. Беседанинг телефони икки ҳафтадан буён ишламаяпти.
Аввалроқ журналист Андрей Солдатов ФХХнинг 5-хизмати раҳбари дастлаб уй қамоғига, сўнг Лефортово тергов изоляторига юборилгани ҳақида хабар берганди. Бундан ташқари, 5-хизмат раҳбарининг ўринбосари, тезкор маълумотларга масъул бўлган Анатолий Болюх ҳам уй қамоғида экани айтилмоқда.
Қайд этилишича, ФХХнинг 5-хизмати (тезкор маълумотлар ва халқаро алоқалар) ташқи разведка билан шуғулланади. Шунингдек, постсовет мамлакатларда Кремль таъсирини кучайтириш вазифаси ҳам мазкур хизматга юкланган.
Айрим таҳлилчилар разведка хизмати Россия президенти В.Путинга Украинадаги сиёсий вазият хусусида янглиш маълумот тақдим этганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 24 февраль куни Россия қўшини Украинага ҳудудига бостириб кириб, кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади. Уруш арафасида АҚШ Бирлашган штаби бошлиғи, генерал Марк Милли Россия Украинага уруш бошласа, Киев 72 соат ичида мағлубиятга учрашини башорат қилганди.
Ҳозирги вазият АҚШ разведкаси ҳам янглишганини кўрсатмоқда.
манба:zamin.uz

Комментарии (0)