Рамзан Қодиров Россия Украинанинг барча шаҳарларига ҳужум уюштиришини ваъда қилди

Рамзан Қодиров Россия Украинанинг барча шаҳарларига ҳужум уюштиришини ваъда қилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Қуролли кучлари Украинанинг барча шаҳарларига ҳужум уюштиришини ваъда қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги каналига жойлаштирган видеомурожаатида қайд этган.

Унинг сўзларига кўра, Россия Қуролли кучлари шаҳарлар, қишлоқ ва бошқа аҳоли пунктларига ҳужумларни уюштириш орқали, уларни «нацистлар» ва «бандерачилар"дан озод этишни режалаштирмоқда.

«Вазифа аниқ ва аллақачон ушбу йўналиш бўйича ишлай бошлаганмиз, ҳужумлар тўлқини нафақат Мариупол, балки бошқа барча аҳоли пунктлари, шаҳар ва қишлоқларда ҳам бўлади. Аммо биринчи навбатда Луганск ва Донецкни тўлиқ озод этамиз, бу каби вазифа олий бош қўмондон, президент Владимир Путин томонидан қўйилган», — дейди Қодиров.

Шунингдек, у «Киевдан кетишган бўлса, демак, Россия Украинага ён босяпти» деган иддаоларга жавоб қайтарган. «Сизларни ишонтириб айтаманки, Киев бизнинг олий бош қўмондонимиз тақдим этган мажбуриятларни бажармаса, уруш тўхтамайди. Биз уларни яксон этиб бўлдик, ҳатто тириклари ҳам маънан ўлди», — дейди Чеченистон етакчиси.

Манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий