Аканинг ўрнига ука: Покистонда янги бош вазир сайланди
Мухолифатдаги Мусулмонлар лигаси партияси номзоди Шаҳбоз Шариф — Покистоннинг янги вазири бўлди.
Сайловда Шаҳбоз Шарифни 174 депутат ёқлаб овоз берди, «Таҳриқи Инсоф» партиясидан номзод Шоҳ Маҳмуд Қурайшийда эса битта ҳам овоз йўқ, чунки унинг партияси овоз бериш жараёнига бойкот эълон қилган.
Овоз беришга оз вақт қолганида собиқ бош вазир Имрон Хоннинг «Таҳриқи Инсоф» партияси парламент таркибини тарк этди. Ушбу партия Миллий ассамблея (қуйи палата)да 342 тадан 155 та ўрин эгаси эди.
Ушбу партия вакили Шайх Рашиднинг айтишича, «Таҳриқи Инсоф» аҳолини «хорижий фитна"га қарши бош кўтаришга даъват этишда давом этади.
Янги бош вазир Шаҳбоз Шариф — кейинчалик қамалиб кетган тўрт карра бош вазир Навоз Шарифнинг укаси.
Манаба:zamin.uz
Комментарии (0)