Урушнинг 46 куни: Ракета тушган яйлов, вайроналар остидан ўғлини қидираётган қария
10 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти уруш бошланганидан бери Украинада 1793 нафар тинч аҳоли, жумладан 142 бола ҳалок бўлганини маълум қилди. Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Россия армияси Изюм ҳудудидаги мудофаани ёриб ўтишга, Мариупол устидан тўлиқ назорат ўрнатишга ва Николаев йўналишидаги бўлинмаларнинг тактик позициясини яхшилашга уринмоқда.
Россия босқини бошлангандан буён Владимир Зеленский қўлига қурол олиб мамлакат ҳимоясига тайёрлигини билдирган 363 маҳкумни афв этди. Meduza урушнинг 46-куни акс этган асосий фотосуратларни жамлади. Киев вилоятининг Бузовая қишлоғида полиция ходимлари ёқилғи қуйиш шохобчасидаги қудуқдан тинч аҳоли вакилининг жасадини тортиб олмоқда. Қишлоқ раҳбарининг сўзларига кўра, эркак рус аскарлари томонидан ўлдирилган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)