Урушнинг 45-куни: Бузилган тўғон, ҳовлидаги қабрлар, зирҳли нимчада экин экиш
Урушнинг қирқ бешинчи кунида Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон кутилмаган ташриф билан Киевга келди. У Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказди ва Киев марказини айланиб чиқди. BBC хабарига кўра, Россия Украинадаги «махсус операция» қўмондонлигини Суриядаги рус қўшинларига қўмондонлик қилган генерал Александр Дворниковга ишониб топширган.
Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари Россия босқинидан кейин уруш қонунлари ва урф-одатларини бузганлик учун 4200 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Украинанинг шаҳар ва қишлоқларида эса одамлар қўшниларини томорқаларига кўмиб, вайроналар остидан ўлганларнинг жасадларини топишда давом этмоқда.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)