Роналду ёш мухлиснинг қўлига уриб, телефонини синдириб юборди ва қилмиши учун узр сўради
"Манчестер Юнайтед« ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛ 32-тури доирасида „Эвертон"га қарши кечган ўйиндан (0:1) кейин мерсисайдликлар мухлисининг телефонини синдирди.
Учрашувдан кейин Роналду трибуна остига йўл олаётган вақтда смартфон ушлаб олган мухлиснинг қўлига зарба берган, натижада уяли алоқа воситаси ерга тушиб, синган. Футболчининг ўзи кўп ўтмасдан ижтимоий тармоқ орқали қилмиши учун кечирим сўради.
«Бундай қийин паллада эҳтиросларни жиловлаш жуда қийин. Шундай бўлса-да биз доим ҳурмат, сабр кўрсатишимиз ва ёшларга ўрнак бўлишимиз керак. Агар мумкин бўлса, бу ишим учун узр сўрайман. Адолат ва спорт принциплари белгиси сифатида бу мухлисни ‘Олд Траффордъга таклиф этаман», — дейди Роналду.
Маълум бўлишича, ушбу воқеа жабрдийдаси 14 ёшли Жей Ҳардинг исмли болакай бўлиб, у онаси билан стадионга ташриф буюрган. Мухлиснинг онаси ушбу ҳолат юзасидан ўз фикрини билдирар экан, унинг аутизм ва диспракциядан азият чекишини маълум қилди.
Қайд этилишича, ўсмир ҳаётида илк бор стадионга ташриф буюрган. Бўлиб ўтган воқеадан сўнг унда шок ҳолати кузатилган ва асл вазиятни уйига қайтгач, тушунтиришлардан кейин англаган. Мухлиснинг онаси ўз мурожаатида суратларни илова қилган, унда телефоннинг сингани ва ўсмирнинг қўли Роналдунинг зарбасидан кейин кўкарганини кўриш мумкин.
Айни вақтда Ливерпуль полицияси воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда. Полиция ходимлари кузатув камералари тасвирларини ўрганяпти ва гувоҳлардан кўрсатмалар олмоқда.
Манба:zamin.uz

Комментарии (0)