Лукашенко: «Москва ва Киев музокараларини Беларуснинг иштирокисиз ўтказиш мумкин эмас»
Украина масаласи бўйича музокараларни Беларусь иштирокисиз ўтказиш мумкин эмас. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди.
«Беларусь иштирокисиз музокараларни ўтказиш мумкин эмас. Сизлар бизни бунга аралаштирдингиз — биринчи навбатда Ғарб давлатлари, табиийки ушбу музокараларда Беларусь позицияси ҳам айтилиши керак.
Бизни Россия билан битта саватга солиб қўйишганидан келиб чиқмаяпмиз. Йўқ. Биз ушбу уруш мамлакатимиз девори ортида бўлаётганидан келиб чиқяпмиз. Ва у Беларусдаги вазиятда жиддий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли Беларуснинг ортидан ҳеч қандай сепарат келишувлар бўлиши мумкин эмас. Ва мутлақо ишончим комилки, Россия бундай позицияни тушунади. Бунда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Аммо бу Ғарб ўйлаган режаларга зид. Лекин биз Ғарбнинг ноғорасига ўйнашимиз керак дегани эмас», — дейди Лукашенко.
Лукашенконинг қўшимча қилишича, урушдан кейин Украинанинг қайта тикланиши бошланса, Ғарб давлатлари ўз манфаатини ўйламай мамлакатни тикламайди.
«Энг ёмон хавф шундаки, Украинада украинларга тегишли бўлган ҳеч нарса қолмайди. Ҳатто олигархларники ҳам. Буларнинг барчаси АҚШ олигархлари ва Европа Иттифоқининг йирик давлатлари эзилади. Шунинг учун бахтни ўзидан қидириш керак. Олдин айтганимдек, учта славян халқи глобал кўламда нима содир бўлаётганини тушуниб, стол атрофига ўтирган ҳолда келишиб олиши лозим. Тенг шартларда келишиши керак», — дейди Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина вакиллари 28 февраль, 3 ва 7 март кунлари Беларусда юзма-юз учрашди, шундан сўнг, улар музокараларни видеоформатда давом эттирилди. 29 март куни Эрдўғон ташаббуси билан Истанбул ўтган музокаралар вақтида Киев Москвага вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган ўз ёзма таклифларини тақдим қилган, уларда жумладан Украинага бетарафлик мақомини бериш назарда тутилган.
Россия Киев ва Черниговск ҳудудларидаги уруш ҳаракатлари тўхтатилишини ваъда қилган, шунингдек Путин ҳамда Зеленский учрашуви ўтказилиши мумкинлигини инкор этмаган. Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединскийнинг айтишича юқори даражадаги музокаралар тинчлик келишуви ёки ташқи ишлар вазирлари бошқа ҳужжатни имзолаганидан кейин бошланиши мумкин.
Эрдўғон Туркияда Путин ва Зеленский музокаралари учун шароит яратиб беришга тайёрлиги ҳақида бир неча марта гапирган. Мединский тинчлик келишуви лойиҳасини тайёрлаш учун «катта йўл"ни босиб ўтиш зарурлигини айтган. Италия бош вазири Марио Драги, шу билан бирга Путиннинг ўзи ҳам ҳали икки давлат раҳбарларининг учрашувини ўтказиш ҳақида гапиришга эрта эканлигини таъкидлаган.
Манба:zamin.uz
Комментарии (0)