Қайси мамлакатларнинг атом бомбалари бор ва улар қаерда жойлашган?

Қайси мамлакатларнинг атом бомбалари бор ва улар қаерда жойлашган?
Россия Украинада муҳораба бошлаганидан сўнг башариятни Европа мамлакатлари ёки АҚШга ядровий зарбалар берилиши эҳтимоли кучайгани хавотирга солиб қўйди. «Совуқ уруш» замонларидаги қўрқув қайтди.

«The Conversation» ёзишича, Владимир Путиннинг Украинада «ким бўлишидан қатъи назар, бизга халақит берса» ядро қуроли қўлланилади, деган таҳдиди, қолаверса, «махсус жанговар навбатчилик тартиби» қўшимча ядрочи-зобитлар билан кучайтирилиши НАТО мамлакатларини гангитиб қўйди.

НАТО ва Россиянинг Европада жойлаштирилган ядро қуроллари
Украинадаги низо давом этавераркан, ядро қуроли қўлланилиши борасидаги хавотирлар кучаяверади. Россия ядро қуролларини ўзининг турли ҳудудларида жойлаштирган. НАТОга аъзо айрим мамлакатларда АҚШнинг ядро қуроллари қўним топган. Америка атом бомбасига «бошпана» бермаган Буюк Британия ва Франция ўз ядровий арсеналларига эга. НАТОнинг аксарият аъзо-мамлакатлари ядровий қуролдан холи.
Харита: «The Conversation"

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий