Путин ва мудофаа вазири Шойгу ўртасида кескинлик кучайди — New York Times
Россия президенти Владимир Путин ва мудофаа вазири Сергей Шойгу ўртасида Россия Қуролли кучларининг Украинадаги йўқотишлари ҳақида Кремл раҳбарига айтилмагани сабабли кескинлик кучайгани хабар қилинди. Бу ҳақда New York Times газетасига АҚШ разведкаси хабар берди.
Нашрнинг ўзи Путиннинг жанговар ҳаракатлар бориши ҳақида тўлиқ маълумотга эга эгалигини шубҳа остига қўймоқда. Бундан ташқари, РФ раҳбари муддатли ҳарбий хизматдагилар урушга юборилганидан бехабар.
Оқ Уйнинг таъкидлашича, Путиннинг маслаҳатчилари унга нотўғри маълумот бериб, ҳужум муваффақиятсизлиги ва Ғарб санкцияларининг ҳақиқий оқибатлари ҳақида сукут сақламоқда.
Украина томони Россия 17 мингдан ошиқ аскар йўқотганини айтган бўлса, Россия бундан анча кам рақамни келтирган — 1351 киши.
маба:zamin.uz
Комментарии (0)