«Янги эски Совет Иттифоқи» — Ғарб компанияларининг Россияни тарк этиши нимани англатади?

«Янги эски Совет Иттифоқи» — Ғарб компанияларининг Россияни тарк этиши нимани англатади?
1990 йилнинг қаҳратон қиш совуғида 30 минг россиялик Москвадаги Пушкин майдонида навбатда турар эди. Соатлаб навбатда кутиш эвазига улар мамлакатдаги биринчи McDonald’s ресторанининг гамбургер ва картошка фрисини татиб кўриш имкониятига эга бўлди.

Шундан кейинги йилларда Ғарбнинг қатор компаниялари Россиянинг коммунизмдан капитализмга ўтиши орқали мамлакатдан фойда кўришга уринди. Улар аҳоли учун тақчил бўлган Америка фастфуди, автомобиллар ва мода саноатини олиб киришди ва йирик корхоналарни қуришди. Starbucks, iPhone ва IKEA Москва ва Санкт-Петербургда яшовчи россияликлар кундалик ҳаётининг бир қисмига айланди. Аммо Россиянинг Украинага босқини ҳаммасини барбод бўлишига сабаб бўлди, деб ёзади Wall Street Journal.

«Олтин талвасаси»
Совет Иттифоқи узоқ йиллар давомида асосий истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга эътибор қаратган. Булар спорт пойабзаллари, шоколад ва айниқса, машҳур Lada автомобиллари ва бошқалардан иборат эди. Вазият Совет раҳбари Михаил Горбачёвнинг, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини қайта тузиш учун 1980 йилларда «қайта тузиш» ислоҳотини бошлаганида ўзгарди.

Бу 1991 йил Совет Иттифоқининг қулашидан сўнг мамлакатга хориж компанияларининг кириб келиши учун янги имконият эшигини очди.

Россия аҳолиси Хитой аҳолисининг бор-йўғи бир қисмини ташкил қилар эди, аммо ўша пайтда иқтисодиёт либерализацияси қўшни Осиё мамлакатиникидан тезроқ юз берарди.

Манба:​zamin.uz​​​ 

Комментарии (0)

Оставить комментарий