Медведев Россияда ўлим жазосини тиклаш ҳақида гапирди

Медведев Россияда ўлим жазосини тиклаш ҳақида гапирди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатнинг Европа Кенгашидан чиқарилганини ўлим жазосини тиклаш учун яхши имкон деб атади.

«Европа Кенгаши Россияни аъзоликдан чиқарди. Қандай адолатсизлик. Яхши бўлди, энди эшикни қарс ёпиб, бу бўлмағур сафсаталарни унутсак ҳам бўлади. Ўзи ёшлик қилиб қўшилиб қолгандик.

Бундан ташқари, жиноятчиликнинг олдини олиш учун кескин жазоларни тиклаш учун яхши имкон пайдо бўлди. Масалан, ўлим жазосини. Ундан АҚШ ва Хитойда ҳам кенг фойдаланишади». деди собиқ Россия президенти.

Дмитрий Медведев 2008 йилдан 2012 йилгача Россия президенти бўлиб ишлаган. 2020 йилгача бош Россия ҳукумат раҳбари — бош вазир бўлган. Ҳозирда Хавфсизлик кенгашида Путиннинг ўринбосари бўлиш билан бирга Россия ҳукмрон партияси «Единая Россия» раиси ҳисобланади.

Манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий