«НАТО кучлари юқори шайлик ҳолатига келтирилган» — альянс бош котиби
"НАТОнинг жавоб кучлари юқори шай ҳолатга келтирилган, биз буни бир неча ҳафта олдин амалга оширгандик, аммо бу кучлар жойлаштирилмаган эди«.
Унинг таъкидлашича, АҚШ Руминияга, Германия Литвага бўлинмаларини юборган, Буюк Британия эса Эстониядаги ҳарбийлари сонини икки баробар оширган.
»Кўплаб бўлинмалар ҳозирда жанговар ҳолатга келтирилган. Улар ўз лагерларидан чиқиб, дала шароитида бўлиб турибди ва зарба беришга тайёр. НАТО барча иттифоқдошларини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда қатъий ҳамда бирдам«, — дейилади хабарда.
Альянснинг бошқа иттифоқчилари, жумладан, Испания, Нидерландия ва Дания Шарқий Европа мамлакатларига кема ва самолётларни юбориш бўйича қарор қабул қилган.
»100 дан ортиқ реактив самолётлари юқори шайлик ҳолатига келтирилган. Иттифоқчиларнинг 120 дан ортиқ кемалари Узоқ Шимолдан Ўрта Ер денгизигача жойлаштирилган. Альянсни тажовузлардан ҳимояш учун барча зарур ишларни қилишни давом этамиз«, — дея таъкиланади хабарда.
Бундан олдин Эстония ва Латвия 693 миллион евролик ҳарбий техника сотиб олмоқчилиги, АҚШ Болтиқбўйи давлатларининг Украинага Javelin ва Stinger етказиб беришига рухсат бергани, Литва россиялик ҳарбийларнинг Беларусга келишини тўғридан-тўғри таҳдид сифатида баҳолагани, Эстония, Латвия ва Литва НАТОдан уларнинг ҳудудидаги ҳарбий иштирокини оширишни сўрагани ҳақида хабарлар берилган.
Манба:daryo.uz
Комментарии (0)